Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбоев 26 августгача ҳибсга олинди
Фото: Табылды Кадырбеков
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев 26 августгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланади. Бу ҳақда 24.kg’га унинг адвокати Сергей Слесарев хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Бишкекнинг Первомайский тумани судьяси Адилбек Субанкулов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилиб, у ерда зудлик билан суд мажлиси ўтказган. Суд Атамбоевни 26 августгача ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди - тергов тадбирлари ўтказиладиган вақт давомида.
«Ҳеч ким қўлга олиш, шу жумладан, мажбурий равишда келтириш тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этмади. Улар бугун тақдим этилишини ваъда қилишди. Ҳужжатлар Азиз Батукаев иши бўйича гумон қилинганлик ҳақидаги билдиришнома топширилишидан олдин тайёрланганига ҳеч ким муносабат билдирмади. Менинг мижозимга ушбу билдиришнома берилди ва дарҳол эҳтиёт чораси қўлланилди», - деди Сергей Слесарев.
Бундан олдин, Атамбоев ҳуқуқ-тартибот органларига таслим бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026