Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар берилган.

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Улуғбек Баҳром ўғли Худойберганов

подполковник Улуғбек Баҳром ўғли Худойберганов - Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Бобораҳим Эгамбердиевич Мирзаев

подполковник Бобораҳим Эгамбердиевич Мирзаев - Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Ўктам Ёдгорович Мустафоқулов

подполковник Ўктам Ёдгорович Мустафоқулов - Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Ойбек Турғунович Абдуллаев

подполковник Ойбек Турғунович Абдуллаев - Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Музаффар Шомуротович Отаназаров

подполковник Музаффар Шомуротович Отаназаров - Тошкент шаҳар Миробод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига.

Бундан олдин, Тошкент вилоятида 4та туманда ИИБ бошлиғи ўзгаргани хабар қилинганди.