Жаҳон | 01:03 / 10.08.2019
6479
1 дақиқада ўқилади
Трамп Ким Чен Индан янги учрашув ўтказиш таклифини олганини маълум қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга навбатдаги мактубини жўнатди. Бу ҳақда Трамп одатга кўра журналистларга маълум қилган ва мактубни “жуда яхши мактуб” деб атаган.
АҚШ президентининг айтишича, Шимолий Корея етакчиси унга учинчи саммит ўтказишни ва Корея яриморолини ядровийсизлашни муҳокама қилишни таклиф қилган.
“Мен кеча Ким Чен Индан жуда яхши мактуб олдим. Фикримча, бизда янги учрашув бўлади”, деб айтган Трамп.
Бундан ташқари, АҚШ президенти Хитой билан музокараларни давом эттириш режаси ҳақида ва Huawei’га қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024