Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Каптива»да чиқиб кетиб, бедарак йўқолган шахс уйига соғ-саломат қайтарилди - ИИВ
Жорий йилнинг 1 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида яшовчи 19 ёшли К.У. ўзининг “Каптива” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилинганди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида ҳамда фуқаролар берган маълумотларга асосан К.У. Миробод туманида жойлашган Тошкент Темирйўл муҳандислари институти олдидан топилиб, соғ-саломат оила аъзолари бағрига қайтарилди. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
“Ўз ўрнида, ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади ИИВ маълумотида.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026