Бразилиялик Неймарнинг адвокатлари «Барселона»га тегишли «Ноу Камп» стадионига боришди. Уларнинг стадионга кираётган суратлари Football Espana нашрида эълон қилинган.
🚶🏻♂️🚶🏻♂️🚶🏻♂️ pic.twitter.com/bwMoeOxQv2
— FCB Media / IG 📸 (@FCBMediaUltra) August 12, 2019
Манбада айтилишича, адвокатлар Неймарнинг «Барселона»га қайтишини муҳокама қилишади. Бразилиялик футболчи бир нечта трансфер таклифларидан бири асосида «Барселона»га қайтиши кутилмоқда. Футболчи «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига трансфер қилинганди ва бу жаҳон рекорди ҳисобланади.
Неймар «Ним»га қарши Франция чемпионати 1-туридан ўрин олган ўйин қайдномасига киритилмаганди. Парижликлар мураббийи Томас Тухель эса жамоа Неймарсиз ўйнашга одатланиши кераклиги ҳақида айтганди.

















