Порошенкога сўроқ қилинганидан кейин тухумлар улоқтирилди
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко давлат терговлар бюроси биносидан чиққандан сўнг номаълум шахслар унга тухумлар улоқтирди, деб хабар беради РИА Новости ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, тухумлар журналистларга, Порошенко тарафдорларига ҳамда полиция ходимларига ҳам теккан.
Сўроқ "Прямой" каналини сотиб олаётганда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолати билан боғлиқ бўлган ва деярли уч соат давом этган. Ундан кейин собиқ президент журналистлар билан қисқача суҳбатлашиб жўнаб кетган.
Порошенконинг адвокати Игор Голованнинг журналистларга маълум қилишича, сўроқ пайтида собиқ давлат раҳбари «Кузница на Рыбальском» заводининг сотилиш иши бўйича қўшимча кўрсатмалар берган.
Адвокат, шунингдек, Порошенко учта иш бўйича гувоҳ сифатида ўтаётгани, сўроқ вақтида унга яна битта иш ҳақида маълум қилинганини таъкидлаб ўтган.
Украина давлат терговлар бюроси директори Роман Труба собиқ президентнинг кейинги сўроқ қилиниши полиграф ёрдамида ўтиши мумкинлигини маълум қилган.
Аввалроқ Труба Порошенко ва бошқа мансабдор шахсларга қарши 11 та жиноий иш олиб борилаётганини маълум қилганди. Ўз навбатида. Украина бош прокурори Юрий Луценко собиқ президент барча ҳолатлар бўйича гувоҳ сифатида ўтаётганини таъкидлаб ўтган.
Порошенконинг ўзи Украина халқи олдида жавобгар эканлиги ва таъқиб қилинишдан қўрқмаслигини айтган.
Мавзуга оид
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024