Ўзбекистон | 13:46 / 14.08.2019
5346
2 дақиқада ўқилади

Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент ишлаб чиқилди

Фото: 123RF

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан соҳа масъуллари билан “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги хабарига кўра, ушбу техник регламентда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўзда тутилган:

• ўйинчоқларни тайёрлашда фойдаланиладиган хом ашё тоза, ноинфекцион ва амалдаги техник регламентда келтирилган ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат талабларига мос бўлиши;
• ўйинчоқ лойиҳаланиши ва тайёрланиши, улардан фойдаланиш жараёнида болаларга ҳамда уларга қараб турувчи шахсларнинг соғлиги, ҳаёти учун хавф туғдирмаслиги;
• ўйинчоқларда олдин бошқа мақсадларда ишлатилган иккиламчи хомашёни қайта ишлаб олинган материалларни қўллаш рухсат этилмаслиги;
• ўйинчоқнинг мавжуд қирралари, ўткир учлари, қаттиқ деталлари, пружиналар, маҳкамловчи қисмлари, оралиқлар, бурчаклар, бугрилари билан болаларни жароҳатланиш хавфи бўлмаслиги талаб қилинади.

Қайд этилишича, лойиҳани ишлаб чиқишда мамлакатда ва хорижий давлатларда  соҳага доир меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилди.

Бугунги кунда умумий техник регламент лойиҳаси масъул вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритишга тайёрланмоқда.

Мавзуга оид