Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳбуслар илк маротаба Ҳаж амалини адо қилишди
Саудия Арабистони қамоқхоналарининг бир гуруҳ маҳбуслари тарихда илк маротаба Макка ва Мадина шаҳарларида Ҳаж амалини бажардилар, деб ёзади «Ислам и семья».
Саудия Арабистони қироллигининг жазони ижро этиш муассасалари бошқармаси вакили хабарига кўра, 50 нафар маҳбус муқаддас Макка шаҳрида Ҳаж амалининг бир қисми ҳисобланмиш «шайтонни тошбўрон қилиш» маросимида иштирок этишди.
Маҳбус-ҳожилар бошқа мусулмонлардан ҳеч қандай фарқ қилишмади. Уларнинг ҳаммаси анъанавий эҳромга ўралган ҳолда амалларни бажаришди. Бундан ташқари, уларни соқчилар қўриқламади, балки 30дан ортиқ қариндоши кузатиб боришди.
Дастурдан асосий мақсад «қамоқ муддати тугашидан олдин маҳбусларни кундалик ҳаётга қайтишини тезлаштириш ва ижтимоийлаштириш» экани маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ҳаж бугун, 14 август куни якунига етди.
Қайд қилинишича, Ҳаж амалини адо қилиб бўлгач, маҳбуслар қамоқхонага қайтдилар. Саудия Арабистони қироллигининг жазони ижро этиш муассасалари бошқармаси бундай амалиётдан кейинги Ҳаж мавсумида ҳам фойдаланишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу йил 2,5 миллионга яқин мусулмонлар Ҳаж амалини адо қилишди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
17:46 / 14.05.2026
Президент ташаббуси билан 100 кишига бепул Ҳаж йўлланмаси берилди
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
13:14 / 29.04.2026