Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очилбой Раматов «Нанай»даги лойиҳаларни назорат қиладиган бўлди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжатнинг матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туризм зоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда туризм зоналарини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишнинг батафсил режасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат:
“Зомин” бўйича – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзоқов;
“Нанай” бўйича – Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Ж.Раматов;
“Бойсун” бўйича – Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026