Батукаев иши бўйича қўлга олинган Қирғизистон собиқ прокурори оғир аҳволда касалхонага тушди
Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Аида Салянова оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Салянованинг синглиси Чинара Турдалиевага асосланиб Elgezit.kg сайти ёзмоқда. Собиқ бош прокурорга юрак мушаклари яллиғланиши ташхиси қўйилган.
Салянова ҳозирда Бишкекдаги Қирғизистон миллий кардиология марказида сақланмоқда. Салянова хорижда операция ўтказишга муҳтож бўлиши мумкин, аммо буни суд ҳал қилади, деб ёзади манба.
Салянова 3 июнь куни қирғизистонлик криминал Азиз Батукаевни қамоқдан озод қилиш иши бўйича қўлга олинганди. Батукаевнинг озод қилиниши билан боғлиқ ишда айбли деб гумонланган кўплаб собиқ ҳукумат вакиллари, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳам қўлга олинган.
5 июнь қуни суд Саляновани уй қамоғига ҳукм қилган. Адвокат эса собиқ бош прокурор 4 ёшли қизининг қаровчиси бўлгани учун жазони енгиллатишни сўраган. Айнан қизининг қаровчиси бўлгани учун Салянованинг 5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси уй қамоғи билан ўзгартирилган. 15-30 июнгача кардиология марказида даволанган собиқ бош прокурор унда юрак етишмовчилиги аниқлангани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024