Ўзбекистон | 10:53 / 21.08.2019
73362
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирига қатор ҳуқуқлар берилди

Фото: tergovdepartamenti.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Pecпубликаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

давлат стратегик захираси ва Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти марказий базасида маҳсулотларни сақлаш ҳамда уларни янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли бўлинмаларда овқатланишни таъминлаш учун маҳсулотларни аутсорсерларга, транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, амалда харид қилинган нархларда бериш (тарқатиш);

шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (шу жумладан доимий жойлашиш пунктларида, дала шароитларида, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳамда бошқа ҳолатларда) ташкиллаштириш мақсадида тегишли зарур лавозимларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари штатларига киритиш йўли билан сақлаб туриш;

овқатланиши аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг рўйхатини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, овқатланувчиларни овқатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

стационар ва дала шароитида озиқ-овқат таъминоти;

қуруқ маҳсулотлар таъминоти.

Овқатланувчиларни овқатлантириш буюртмачининг озиқ-овқат хизмати томонидан аутсорсер хизматини жалб қилиш орқали амалга оширилади.

Овқатланувчиларни овқатлантириш учун пул маблағлари йиллик буюртмалар бўйича белгиланади ва аутсорсинг хизматлари учун келишилган ҳисоб-китоблар, озиқ-овқат меъёри нархлари белгиланган меъёрлар асосида йил бўйича режалаштирилади.

Аутсорсинг хизмати буюртмачининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Аутсорсинг хизмати кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя қилиш буюртмачи томонидан таъминланади.

Мавзуга оид