Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида аёллар ҳуқуқлари янада кенгайтирилди
20 августда Саудия Арабистонида аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини тенглаштирувчи қонунчиликка тузатмалар киритилди. Бу ҳақда Саудия мабуот агентлиги маълум қилди.
Эндиликда аёлларга эркак қариндошларининг рухсатисиз саёҳат қилиш ва оилавий ишларда муҳимроқ роль ўйнашларига ижозат берилади.
Айни вақтгача подшоҳликда барча ёшдаги аёллар ва 21 ёшга етмаган эркакларга хорижга чиқиш учун васий рухсати талаб этиларди.
Янги тузатмаларга кўра, аёлларга ҳам улар учун жавоб берувчи эркакларнинг розилигисиз хорижий паспорт олиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, саудиялик аёлларга туғилган фарзандларини мустақил қайд қилиш, ўлимни расман қайд қилиш ҳамда никоҳ тузиш ёки уни бекор қилишга ариза бериш ҳуқуқлари берилди.
Подшоҳликда ҳокимият тепасига 2015 йилда Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд келгач ҳамда 2017 йилда унинг ўғли Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода этиб тайинлангач бундай эркинликлар берила бошланган.
Жумладан, 2018 йилда саудиялик аёлларга автомобил ҳайдашга рухсат берилганди.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026