Жаҳон | 18:54 / 23.08.2019
9499
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг 75 миллиард долларлик маҳсулотларига бож жорий этди

Фото: REUTERS / Aly Song

Хитой АҚШнинг 75 миллиард долларлик маҳсулотларига бож жорий этди. Бу ҳақда ХХР давлат кенгашининг тарифлар бўйича кўмитаси маълум қилди.

5078 номдаги маҳсулотларга нисбатан бож 1 сентябрь ва 15 декабрдан кучга киради.

Бу Вашингтоннинг Хитойнинг 300 миллиард долларлик маҳсулотларига 10 фоизлик бож жорий этишига жавоб қадами бўлди.

"АҚШнинг хато ҳаракатлари нафақат Хитой ва АҚШнинг, балки бутун дунё манфаатларига путур етказиб, савдо-иқтисодий низонинг янада кескинлашишига олиб келди", — дейилади қўмита баёнотида.

Бундан ташқари, Пекин Америка автомобиллари ва эҳтиёт қисмларига 25 ва 5 фоизлик қўшимча божларни қайтадан жорий этади.

 

Мавзуга оид