Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни таълим тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари йиғилишда коллежлар ҳақида ҳам гапирган.
«Катта куч ва маблағ ҳисобидан барпо этилган, лекин ҳаётда ўзини оқламаган коллеж тизимига зўр бериб, мактабни бутунлай эсимиздан чиқариб қўйдик. Ҳолбуки, таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори - бу мактаб эмасми? Мактабни мактаб қиладиган ким? Ўқитувчи эмасми?
Дунёдаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда барча ислоҳотлар мактабгача таълим тизимидан, яъни боғчадан, мактабдан, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди.
Ўтган аср бошида жадид боболаримиз шунинг учун ҳам мактаб масаласини энг биринчи ўринга қўйган эдилар. Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир», деган сўзларида қандай чуқур маъно бор.
Биз эса сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик. Яқин ўтмишда ҳам оталаримиз, акаларимиз, опа-сингилларимиз жуда ҳашаматли мактабларда ўқимаган. Лекин уларнинг билими, малакаси, ғурури юқори бўлган, эл-юрт тақдирига бефарқ бўлмаган.
Афсуски, бугунги кунда боланинг қалбида маънавият ва маърифат чўғини уйғотадиган ҳақиқий мактаблар ва ўқитувчилар ниҳоятда кам», - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
18:59 / 06.03.2026