Янги тафсилотлар: Андижондаги тиббиёт ходимига нисбатан тажовузга «AKFA Med line» клиникаси шифокорининг алоқаси йўқ
21 август куни Андижон шаҳрида жойлашган Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларга беморнинг қариндоши томонидан тажовуз уюштирилди.
Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотларга таянган ҳолда Kun.uz сайтида эълон қилинган хабарда бемор А.И.нинг ўғли Ф. Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига келиб, шифокор Бобур Шавкатовга учрашиб, у онасини Тошкентдаги «AKFA Med line» хусусий клиникаси мутахассислари кўригига олиб борганини, у ерда Фузулиддин исмли шифокор томонидан кўрикдан ўтказилганини айтган. Ушбу шифокор томонидан гўёки аввалги операциялар нотўғри қилингани, ҳозирда қайта операция қилиш лозимлиги, ушбу операцияларни республикамиз мутахассислари амалга ошира олмаслиги, шунинг учун Германия Федератив Республикасидан мутахассис чақирган ҳолда операция қилиш кераклиги айтилгани таъкидланади.
Ушбу маълумот кейинчалик ижтимоий тармоқларда муҳокама марказида бўлиб, ушбу ҳодиса юз беришига гўёки «AKFA Med line» хусусий клиникаси шифокорининг гаплари сабаб бўлган дея, жиддий танқидлар билдирилди.
Kun.uz сайти қўлга киритган маълумотларга кўра, бемор А.И. ҳақиқатдан ҳам ўғли Ф. билан биргаликда «AKFA Med line» хусусий клиникаси шифокори Ф.З.Арифходжаевнинг қабулида бўлиб, тиббий кўрикдан ўтган.
«AKFA Med line» хусусий клиникаси томонидан маълум қилинишича, Ф.З.Арифходжаев тиббиёт марказининг бош шифокори бўлиб, у умуртқа поғонасига минимал инвазив жарроҳлик амалиётларини ўтказувчи кам сонли мутахассислардан бири ҳисобланади.
«AKFA Med line» бемор А.И ва унинг ўғли Ф шифокор Ф.З.Арифходжаев қабулида бўлган вақт ёзиб олинган видеони тақдим этди. Унда кўриш мумкинки, шифокор аввалги операция нотўғри ўтказилгани ва Германия Федератив Республикасидан мутахассис чақириб, операция қилиш лозимлиги ҳақида умуман гапирмаган.
Бундан келиб чиқадики, шифокорга нисбатан тажовуз уюштирган гумондорнинг ўзини оқлаш мақсадида «AKFA Med line» хусусий клиникаси шифокорларининг хулосасини важ қилиб кўрсатиши мутлақо асоссиз.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024