Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 давлатлари раҳбарлари Амазония ўрмонларидаги ёнғинларни ўчириш учун 20 млн евро ажратади
Еттилик гуруҳи (G7) давлатлари Амазония ўрмонларидаги ёнғинларни бартараф қилиш учун 20 млн евро ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Чили президенти Себастьян Пиньера билан музокаралар вақтида маълум қилди.
"Амазония – сайёранинг ўпкаси ва бу фалокат ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги керак. Франция бу воқеага бефарқ бўлмаган давлатлар қаторига киради. Бу бутун инсоният учун фожиа. Биз бунга нисбатан ҳаракатимизни кўрсатишимиз лозим", - деди Макрон.
У шунингдек, Амазония учун халқаро мақом ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Чили президенти бу пуллар табиий офатга қарши курашиш учун махсус авиатехника сотиб олишга сарфланишини билдирди.
Бразилия космик тадқиқотлар миллий институти маълумотларига кўра, январдан августгача бўлган вақт оралиғида ёнғинлар Бразилия ҳудудидаги 1,88 млн гектар ўрмонни йўқ қилган.