Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон G7 етакчиларига океанлардан йиғиб олинган пластиклардан тайёрланган соатлар совға қилди
Фото: Ludovic MARIN / AFP
G7 саммитининг иқлим бўйича сессиясига таклиф этилган давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига Франция президенти Эммануэл Макроннинг ўзига хос совғаси - океанлардан йиғиб олинган пластиклардан тайёрланган соатлар тақдим қилинди. Бу ҳақда Франциянинг BFMTV телеканали хабар берди.
"Катта еттилик" саммити Франциянинг Биарриц шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Саммитнинг асосий мавзуларидан бири иқлим мавзуси бўлади.
"G7 саммитининг иқлим бўйича сессиясига таклиф этилган давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Франция президентининг совғасини олишди. Совға ўзига хос: океанлардан йиғиб олинган пластиклардан тайёрланган соат", - дея қайд этади телеканал.
Илгари G8 шаклида бўлган мазкур гуруҳга ҳозирда Франция, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Япония, Италия ва Канада киради. Россия гуруҳдан 2014 йилда чиқариб юборилган.
Мавзуга оид
14:35 / 22.12.2025
Париж Путиннинг Макрон билан мулоқотга тайёрлигини олқишлади
14:02 / 22.12.2025
Макрон энг янги авиаташувчи қуриш режаларини тасдиқлади
13:44 / 20.12.2025
Макрон Европани Путин билан мулоқотни қайта тиклашга чақирди
09:10 / 11.12.2025