Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кумушдан буюмлар ишлаб чиқариш белгиланган бино ва иншоотлар МЧЖга «ноль» қийматда сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида кумушдан ясалган буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар, Заргарлик кўчаси, 46Б-уй манзилида жойлашган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлган кумушдан буюмлар ишлаб чиқариш белгиланган бинолар ва иншоотлардан;
"Асака" АТБнинг шўъба хўжалик жамияти - "Асака Капитал Инвест" МЧЖга тегишли бўлган кумушдан буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ускунадан;
"Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлган гальваника ва аффинаж ускунасидан узоқ вақт мобайнида фойдаланилмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, "Асака" АТБ ва "Souvenir" МЧЖнинг:
инвестор томонидан уч йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялашга ҳамда бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашга, камида 50 та янги иш ўринлари яратишга йўналтириладиган камида 1,0 млн АҚШ доллари суммасида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар олинишини назарда тутадиган йилига 2,0 тоннагача кумушни қайта ишлаш қувватига эга бўлган замонавий ишлаб чиқариш ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун бинолар ва иншоотларни "ноль" сотиш қиймати билан "Souvenir" МЧЖга сотиш;
"Асака Капитал Инвест" МЧЖга тегишли бўлган асбоб-ускуналарни 837 548 724 (саккиз юз ўттиз етти миллион беш юз қирқ саккиз минг етти юз йигирма тўрт) сўм миқдоридаги баланс қиймати бўйича, тўловни фоиз ставкаси ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш, шунингдек, инвестор томонидан "Oltin Standart" МЧЖнинг (мулкий комплекс негизида заргарлик фаолиятини ташкил этиш учун "Асака Капитал Инвест" МЧЖ томонидан ташкил этилган) "Асака Капитал Инвест" МЧЖ томонидан инвестициялар ва қарзлар тарзида киритилган мажбуриятларини қоплаш йўли билан сотиш;
гальваника ва аффинаж "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг ускуналарини мол-мулкни баҳолаш якунлари бўйича "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Белгиланишича:
инвестор ўз зиммасига оладиган мажбуриятлар бажарилгандан кейин бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда инвесторга ўтади;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таъминланмаган тақдирда ушбу қарор билан белгиланган шартларга мувофиқ "ноль" сотиш қиймати бўйича сотилган бинолар ва иншоотлар кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қайтарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон фармонида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3577-сон қарорида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари "Souvenir" МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларга татбиқ этилади.
Тошкент шаҳар ҳокими "1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси билан биргаликда "Souvenir" МЧЖга бериладиган бинолар ва иншоотларга автоном кириб-чиқишни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради.
Мавзуга оид
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026