Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интеллектуал мулк агентлигининг қарийб 40 фоиз ходими эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилди
Фото: Shutterstock
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига асосан Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари жорий йилнинг 14-16 август кунлари навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, аттестация комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ Интеллектуал мулк агентлигининг жами 59 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, шундан 26 нафари (44 %) эгаллаб турган лавозимларига “лойиқ”, 5 нафари (8,4 %) эгаллаб турган лавозимларига “шартли равишда лойиқ”, 23 нафари (38,9 %) “аттестациядан ўтмади – эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ” деб топилди. Шунингдек, 5 нафари (8,4 %) билан эгаллаб турган лавозимида олти ойдан кам бўлган муддатда ишлаб келаётганлиги сабабли суҳбат ўтказилиб, уларга келгусидаги фаолияти юзасидан тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.
Ҳозирда интеллектуал мулк агентлиги ходимлари таркибини юқори малака ва тажрибага эга ходимлар билан тўлдириш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
19:25 / 02.03.2026
Вазирлик аттестация тестида хатолик бўлганини тан олди
11:08 / 24.01.2026
Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди
15:14 / 21.11.2025