Путин ва Қодиров дунёдаги энг чиройли масжид борасида баҳслашишди
Россия президенти Владимир Путин Чеченистон президенти Рамзон Қодиров билан ишчи учрашувида республикада Европадаги энг катта масжиднинг очилиш маросими қандай ўтгани билан қизиқди. Учрашув стенограммаси Кремль матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Қодиров ислом дунёсини қўллаб-қувватлагани учун Путинга миннатдорлик билдирди. Путин ундан янги масжид ҳақиқатан Европада энг катта масжид эканлигини сўради ва Чеченистон раҳбари бу саволга тасдиқ жавобини берди ҳамда у «дунёдаги энг чиройли масжид» эканлигини қўшиб қўйди.
«Дунёдаги энг чиройли масжид Петербургда», — дея эътироз билдирди Путин.
«Сиз билан баҳслашмайман, Владимир Владимирович», — жавоб қайтарди Қодиров.
23 август, жума куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжид очилди. Унинг биноси ичига 30 минг киши сиғади ва масжид ҳудудида бир вақтнинг ўзида 70 мингга яқин киши ибодат қилиши мумкин.
Санкт-Петербург жоме масжиди ўтган асрнинг бошларида қурилган ва Россия империясининг бош масжиди бўлган. Масжид 1940 йилда «Худосизлар уюшмаси» саъй-ҳаракатлари билан ёпиб қўйилган ва 1955 йилда диндорлар ихтиёрига қайтарилган.
Мавзуга оид
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024