Ўзбекистон | 11:26 / 31.08.2019
28311
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди. 

Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, Қуръон тиловат этилиб, халқимиз озодлиги учун фидо бўлган инсонлар ҳақига дуо қилинди. Анъанага кўра, элга ош тортилди.

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Фидойи ва ватанпарвар боболаримизнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Мамлакатдаги тинчлик, эркинлик ва тўкинликнинг қадрига етиш, дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин деган ғояга амал қилиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга интилиш, ёшларни кенг дунёқарашли, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш муҳимлиги таъкидланди.

 

Мавзуга оид