Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram фойдаланувчилар рақамларини барчадан яшириш функциясини жорий қилмоқчи
Telegram мессенжерининг яқин вақт ичида бўладиган янгиланишларида телефон рақамини барчадан яшириш имконияти пайдо бўлади, деб хабар берди Reuters ўз манбаларига таяниб.
Агентлик манбасининг сўзларига кўра, бу Ҳонгконгдаги намойишчиларга ўз шахсларини маҳаллий ва Хитой ҳукуматидан яшириш имконини беради.
Ҳозирда Telegram созламаларида телефон рақамини яшириш имкони мавжуд, аммо телефон рақами контактларда сақланган бўлса, у Telegram иловасида кўриниб туради.
Ушбу мессенжердан фойдаланувчи намойишчилар ҳукумат рақамлар базасидан қайси рақамлар норозилик чатларида пайдо бўлишини текшириши, сўнгра фойдаланувчининг шахсини аниқлашидан хавотирланишмоқда.
Reuters манбасининг таъкидлашича, Telegram жамоаси Ҳонгконг ёки ХХР ҳукумати фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш учун рақамлар базасини юклаганини қайд этган.
Ҳонгконгдаги норозилик намойишлари июнь ойидан буён давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 14.07.2026
Telegram t.me домени яна ишга тушди
18:11 / 14.07.2026
Telegram иловасининг қисқа ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
18:39 / 16.06.2026