Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша президенти Иккинчи жаҳон уруши ҳарбий жиноят билан бошланганини айтди
Фото: Kun.uz
Иккинчи жаҳон уруши ҳарбий жиноят билан бошланган, деди Польша президенти Анжей Дуда Велюнь шаҳрида фашистлар Германиясининг ҳужумига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган хотира тадбирида.
Унинг таъкидлашича, уруш барчани қириб ташлагунга қадар давом этишини кўрсатиш учун қасддан шундай қилинган.
"Одамлар ғарблик қўшнилар ўша даврдаги энг замонавий Ju 87B самолётларида бостириб келиб на армия, на ҳарбий иншоот бўлган шаҳарга бомба ташлашини хаёлига ҳам келтиришмаган. Айниқса, хоч билан белгиланган касалхонадан бошлашларини. Ким ҳам Европадаги энг қадимий маданиятга эга бўлган халқ бундай қилади деб ўйларди?", деди Дуда.
Польша президентининг сўзларига кўра, "дунёда бундай ҳол бошқа такрорланмаслиги учун" ўша воқеаларни асло унутиб бўлмайди.
1939 йил 1 сентябрда немис авиацияси Велюнь шаҳрини бомбардимон қилганди. Натижада 1200га яқин киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:26
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
07:38 / 06.05.2026
Ўзбекистонликлар Германияга 3 минг евролик ишларга таклиф қилинди
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
18:52 / 21.04.2026