Ўзбекистон | 18:41 / 05.09.2019
38507
3 дақиқада ўқилади

Муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида 12 ой этиб белгиланди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

5-модданинг (Муддатли ҳарбий хизмат) иккинчи қисми (Муддатли ҳарбий хизмат муддатлари календарь ҳисобида) қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой этиб белгиланади»;

6-модданинг (Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат) биринчи қисмидаги (Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар) «Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли» деган сўзлар «Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилди;

14-модда (Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги):

биринчи қисмидаги (Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида амалга оширилади) «Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида» деган сўзлар «мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида (бундан баён матнда мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

учинчи қисмидаги (Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ўн етти ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ҳамда тайёргарлик тугаганидан кейин ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар жалб этилади) «Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида» деган сўзлар «мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда» деган сўзлар билан алмаштирилди;

олтинчи қисми (Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларидаги тайёргарлигини молиялаштириш унинг Марказий Кенгаши орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади) қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Чақирилувчиларнинг мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлардаги тайёргарлигини молиялаштириш Мудофаа вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади».

Мавзуга оид