Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийсида шаҳарлараро мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Йўлкира нархи ҳам маълум
Кеча, 6 сентябрь куни Фарғона шаҳридаги автошоҳбекатда Транспорт вазирлиги томонидан “Фарғона-Андижон”, “Фарғона-Наманган” ва “Фарғона-Бешариқ” шаҳарлараро йўналишларида мунтазам автобус қатновларининг йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, мазкур йўналишларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Uzautotrans service корхонасининг 14 та Yutong русумли замонавий автобуслари ажратилди.
Вазирлик маълумотида Фарғона водийсида шаҳарлараро йўналишларида ташкил этилган мунтазам автобус қатновлари йўлкира нархи ҳам очиқланган.
Жумладан, масофаси 65 км тенг бўлган “Фарғона-Андижон” автобус йўналишида чипта нархи 11 000 сўм, “Фарғона-Наманган” йўналишида 14 000 сўм, “Фарғона-Бешариқ” йўналишида эса 18 000 сўм этиб белгиланди.
Мавзуга оид
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026