Ўзбекистон | 16:25 / 09.09.2019
50486
2 дақиқада ўқилади

Транспорт вазирлиги Қозоғистонда юк машиналарининг тошбўрон қилиниши билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонлик юк ҳайдовчилари автомобилларининг 7 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Атирау шаҳри ҳудудида номаълум шахслар томонидан тош отиб шикаст етказилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти вазиятни назоратга олиш ва рўй берган ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консули билан телефон орқали мулоқот ўтказди. 

Вазирлик хабарига кўра, айни дамда ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консуллиги назоратига олинди. Рўй берган ҳодиса юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги иш олиб бормоқда.

7 сентябрь куни рўй берган ҳодисага батафсил ойдинлик киритиш мақсадида жабрланган ҳайдовчилардан Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консулининг + 7777 599 00 50 телефон рақамига мурожаат қилиб, ариза қолдириш сўралган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Эслатиб ўтамиз, Актау шаҳридаги Бош консулхона консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради”, - дейилади хабарда.

 

Мавзуга оид