Жаҳон | 08:17 / 10.09.2019
34330
2 дақиқада ўқилади

Польшада дунёдаги энг кичик от топилди

Фото: Guinness World Records

Польшада яшовчи Бомбел лақабли от дунёдаги энг кичик от деб топилди. Гиннесс рекордларига кўра, отнинг бўйи яғринида 56,7 смни ташкил қилади.  

NDTV телеканалининг хабар беришича, Бомбел Лодзь шаҳри яқинидаги от заводида боқилади. Отнинг эгалари Патрик ва Катаржина Зелински уни 2014 йилда 2 ойлик тойчоқ вақтида биринчи бор кўришганда у ўз ёши учун нормал ўлчамда бўлгани, бироқ кейин ўсмай қолганини айтишган.

Caption

Уларнинг таъкидлашича, от кичик бўлса-да, катта юракка эга. У ҳар ой маҳаллий болалар шифохонасига ёш беморларга хурсандчилик улашиш учун ташриф буюради.

“Бомбел ҳаётимизни буткул ўзгартириб юборди, чунки у бизга бошқа одамларга кўмак кўрсатиш ва болаларни бахтиёр қилишда ёрдам беради”, деб айтган от эгаси.

От аппалуза зотига тегишли бўлиб, бу зот Америкада ҳиндулар томонидан етиштирилган ва одатда бу турдаги отлар бўйи 160 смга етади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид