Аҳолининг турмуш шароити яхшиланиб, моддий аҳволи юксалгани сари турли орзу-ҳаваслар ҳам кенг қулоч ёймоқда. Қолаверса, қайсидир маънода, қандай йўл билан бўлмасин, донг таратиш, машҳур бўлиш истаги, айримлар томонидан жамиятда белгиланган юриш-туриш қоидаларини менсимасликка, бошқалар зарарига бўлсин, ўз мақсадини амалга оширишга олиб келмоқда.

Яқингинада, ёшлардан бири ижтимоий тармоқ саҳифасидаги муштарийлари сонини ошириш илинжида темир йўл бўйлаб ҳаракатланаётган локомотив остига ётганига гувоҳ бўлдик. Бу ҳодиса кенг муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди.

Бироқ, жамиятнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши билан боғлиқ яна бир оғриқли муаммо ҳам борки, бу мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларнинг тўй кортежларидир. Бу ҳақда қанчалик кўп гапирилмасин, ОАВ орқали чиқишлар қилинмасин, ўзига хос «тўқликка шўхлик» тобора авж олмоқда. Ачинарлиси, бу каби кортежлар ҳаракатланиши давомида йўл-транспорт ҳодисалари ҳам рўй бериши оқибатида кимнингдир жигаргўшаси жабрланиши, ҳатто фожиа билан тугаб, тўй азага айланган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, 2019 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида эса, республика бўйлаб, 494та ҳолатда ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига биноан йўлларда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш қоидаларини бузганларга нисбатан чоралар кўрилган.

Келинг, кортежларда ҳаракатланувчилар, кортеж таркибидаги ҳайдовчилар, автомобилнинг ойнасидан танасининг катта қисмини ташқарига чиқарувчи операторлар ва йўловчилар учун қонунчиликда қандай ҳуқуқий таъсир чоралари белгиланганини кўриб чиқсак. Биз ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати бошлиғи, майор Акмал Юнусовга шу хусусда қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати бошлиғи, майор Акмал Юнусов

«Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши 669 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса,