Энг зўр педагог топишнинг 9 оддий қоидаси.

1. Аниқ мақсад қўйинг

Биринчи навбатда фарзандингизга репетитор нима учун кераклигини аниқлаштиринг: бирор фандан баҳоларини яхшилаш учун, қийин мавзуларни тушунтириш мақсадида, имтиҳонга тайёрланишга кўмаклашиш ёки янги билим эгаллаш учун, масалан, иккинчи хорижий тил.

Аниқ мақсад педагог ўз олдига самарали иш режасини туза олишига, сиз эса жараённи баҳолашингизга ёрдам беради.

2. Бола билан гаплашинг 

Репетитор билан шуғулланувчи одам сиз эмас, фарзандингиз. Маълум бир ўқитувчидан ўрганиш у учун ҳам қулай бўлиши керак. Бола кимдан билим олишни истаётгани ҳақида албатта сўранг: эркакми ёки аёл, талабами ё катта ёшли ўқитувчи, мулойим ёхуд қаттиққўл тьютор (тарбиячи).

3. Педагогнинг иш тажрибаси ва билимини баҳоланг

Диплом ва сертификатлар йиғими ҳар доим ҳам сифатни белгиламайди. Репетитор анча вақт олдин олий таълимни эгаллаган, сўнгра ўз соҳаси бўйича ишламаган, курсларни эса қандайдир тушунарсиз ҳолда олиб бориши мумкин.

Педагогнинг малакаси ҳақида сўранг ва ҳужжатларини кўздан кечиринг, аммо шулар билан чекланиб катта баҳо бериб юбормасдан унинг машғулот вақтида ўзини қандай тутишига эътибор қаратинг.

4. Педагог ва бола ёши мувофиқлигини инобатга олинг

Учинчи синф ўқувчиси билан университет профессори иш олиб боришидан маъно йўқ, ўсмирлар эса талаба-тьюторларга нисбатан ўзларини жиддий тутмасликлари мумкин. Шунинг учун яхшиси репетиторни шундай танлаган маъқул:

  • кичик синф ўқувчилари учун талабалар ва университетни яқинда тамомлаган битирувчилар мос келади;
  • ўрта синф — битирувчилар ва мактаб ўқитувчилари;
  • катта синфлар учун — нисбатан малакали педагоглар.

Аммо иккинчи томонини ёддан чиқарманг: бола ўзи ҳам қайси ёшдаги тьютор билан машғулот ўтказишни истаётганини билдирсин. Қулайлик ҳар нарсадан устун.

5. Нархларни таққосланг

Машғулотлар учун тўлов миқдори бир неча параметрларга боғлиқ бўлади: