Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрақўрғонда «Исоқхон Ибрат метангаз»га қарашли АГТКШда Hyundai porter ёниб кетди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 12 сентябрь куни соат 07:43да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Чусткўприк МФЙда жойлашган “Исоқхон Ибрат метангаз” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ҳудудида Hyundai porter русумли юк автомобилида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 07:51 да етиб борган ва ёнғин соат 07:53 да қуршаб олиниб, соат 08:00 да тўлиқ бартараф этилган.


Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса оқибатида Hyundai porter русумли юк автомобилининг салон қисми ва шиналари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби - автомобилга сиқилган газни тўлдиргандан сўнг газ шланги узилмасдан автомобилнинг ҳаракатланиб кетиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
09:58 / 19.02.2026