Жорий йилнинг 5 cентябрь кунидан бугунги кунгача «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмидаги геологик хавфли участкаларида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига хавф солаётган кўчиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлган тош массаларини тушириш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ хабарига кўра, тош тушириш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг мониторинглари натижаларига кўра амалга оширилмоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ушбу тадбирларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, «Қамчиқавтойўл» Ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, ҳамда Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг куч ва воситалари жалб этилган.