Спорт | 16:50 / 15.09.2019
8443
1 дақиқада ўқилади

Миразизбек Мирзахалилов жаҳон чемпионатидаги илк жангида ғалаба қозонди

Бугун, 15 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги жанглари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -57 кг вазн тоифасидаги вакили Миразизбек Мирзахалилов бугун, иккинчи босқичдан турнирга қўшилди.

Бразилиялик Дуглас де Андрадега қарши рингга кўтарилган ўзбекистонлик спортчи уч раунд натижаларига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. -81 кг вазнда Дилшодбек Рўзметов конголик Пита Кабежи Петерга қарши, ( жанг Б ринг, тахминан 20:10лардан сўнг бошланади) -91 кг вазнда Санжар Турсунов бразилиялик Абнер Тейшейра (Б ринг, тахминий бошланиш вақти – 22:00) билан жанг олиб боради.

Мавзуга оид