Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгаяди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегаралари ўзгартирилиши мумкин.
Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги – 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади.
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмалари асосида тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор бажарилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026