Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 100 минг фуқарога ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган неча киши тўғри келиши маълум қилинди
Фото: Pixabay
Ўзбекистонда 100 минг кишига йўл-транспорт ҳодисаси туфайли ҳалок бўлган 11,5 киши тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарида айтилади.
Билдирилишича, 2019 йил 18 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг БМТ бош котибининг ўринбосари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Жан Тодт билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда таъкидланганидек, йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоси тараққиётнинг глобал муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу муаммо ҳар йили 1,35 млн. кишининг ҳаётига зомин бўлиб, 50 млн. кишининг турли даражада жиддий жароҳат олишига сабаб бўлмоқда. Йўл-транспорт жароҳати болалар ва ёшлар орасида ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади, катта ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келади, бунинг натижасида кўпчилик мамлакатларда иқтисодий зарар ЯИМнинг 5 фоизигача етади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2018 йилдаги Глобал ҳисоботида таъкидланганидек, Ўзбекистон йўл хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ҳолати бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди: 100 минг кишига йўл-транспорт ҳодисаси туфайли ҳалок бўлган 11,5 киши тўғри келади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:39 / 26.04.2026
Жомбойда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
09:44 / 19.04.2026