Эслатма: янги турдаги электр ҳисоблагичлар бепул ўрнатилиши керак
2018 йилнинг 23 октябрь санасида президентнинг 3981-сонли «Электр энергияси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Қарорда соғлом муҳит йўқлиги, давлат назорати ҳаддан ташқари кўплиги танқид остига олинганди. Шунингдек, ресурс ва энергия тежовчи техникалардан деярли фойдаланилмаслиги электр энергиясини тежашга жиддий салбий таъсир этаётгани тушунтирилганди. Республикадаги барча фойдаланувчилар учун тежамкор электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўрсатилганди.
Қарорга кўра, янги кўринишдаги тежамкор электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга таъминоти корхоналар томонидан бепул ўрнатиб бериши тасдиқланганди.
Бироқ орамизда фуқароларнинг ҳуқуқий билими саёзлигидан фойдаланиб, мўмай даромад олишни истайдиганлар ҳам учраб турибди, афсуски.
Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг август ойида Мажбурий ижро бюроси Сергели туман бўлими бошлиғи номига Сергели туманида яшовчи фуқаро М.Алибековадан келиб тушган мурожаатда ўзини МИБ ходими сифатида таништирган Д. исмли шахс аслида бепул ўрнатилиши керак бўлган ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 900 минг сўм пул талаб қилган.
Фуқаро ҳолат юзасидан тегишли ташкилотга хабар бергач, Д. исмли шахс хонадонга келиб олдиндан айтилган пулларни олаётган пайтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.
Аниқланишича, Д. исмли шахс Сергели туман газ корхонасида чилангар вазифасида ишлаб келган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Янги электр ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади, шуни унутманг!
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024