Ўзбекистон | 12:19 / 19.09.2019
18647
2 дақиқада ўқилади

Интеллектуал мулк агентлиги директори тайинланди

Тўлқин Абдусатторов

Тўлқин Сайфуллаевич Абдусатторов адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Тўлқин Абдусатторов 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган. 2019 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Бундан олдин, Раҳим Ҳакимов адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, адлия вазири собиқ ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг собиқ ректори Есемурат Каньязов август ойидан бери Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари сифатида ишламоқда.

Мавзуга оид