Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади
Ўзбекистонда сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.
Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов):
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов) билан биргаликда бир ой муддатда ижтимоий ҳамда мобил операторлар тармоқлари орқали ота-оналарнинг ўз фарзанди тарбиясидаги масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий хабарларни юборишни жорий қилади;
2019 йил 1 ноябрга қадар тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар давоматини назорат қилиш электрон ахборот тизимини жорий этади ва ушбу лойиҳани молиялаштиришни хусусий сектор инвестициялари ёки давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилишини таъминлайди;
тажриба-синов натижасидан келиб чиқиб, 2020 йил 1 мартга кадар умумтаълим мактабларида давоматни назорат қилишнинг ягона электрон тизимини босқичма-босқичма жорий этиш орқали сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Бош прокуратура (Йўлдошев), Адлия вазирлиги (Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) 2020 йил 1 мартга қадар ота-оналарнинг бола тарбияси учун масъулиятини кучайтириш ва жавобгарлигини ошириш, шунингдек ўқитувчи шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш ва тегишли жазо чораларини қўллаш механизмларини соддалаштириш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан чоралар кўради.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин президент таълимдаги аччиқ ҳақиқатларни тилга олганди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026