Ўзбекистон | 08:14 / 20.09.2019
27025
3 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: LiveJournal

Республика Гидрометеорология маркази 20 - 23 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22 сентябрда 12-17 даража, 23 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 20 сентябрда 29-34 даража, 21 сентябрда 31-36 даража бўлади, 22-23 сентябрда 20-25 даража иссиққача пасаяди. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-22 сентябрда 31-36 даража, 23 сентябрда 25-30 даража иссиқ, Навоий вилоятининг шимолида 20-22 сентябрда 12-17 даража, 23 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 20 сентябрда 29-34 даража, 21 сентябрда 31-36 даража бўлади, 22-23 сентябрда 20-25 даража иссиққача пасаяди. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20 сентябрда 29-34 даража, 21-22 сентябрда 31-36 даража, 23 сентябрда 27-32 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-22 сентябрда 33-38 даража, 23 сентябрда 31-36 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20 сентябрда 29-34 даража, 21-23 сентябрда 31-36 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқдан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради.

Мавзуга оид