Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим: бакалавриат оптималлаштирилади, янги ихтисосликлар бўйича докторантура ташкил этилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирликлар ва идоралар раҳбарлари 2020 йил 1 январга қадар бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларидаги фанлар сони ва ҳажмини халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, оптималлаштириш чораларини кўради.
2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Фанлар академияси (Йўлдошев), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Тошкенбоев), Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети (Сирожиддинов) 2020 йил 1 январга қадар олимлар ва малакали педагогларни жалб этган ҳолда, ўзбек тилини она тили ва хорижий тил сифатида ўқитиш методикасини такомиллаштирсин ҳамда ўзбек тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни инобатга олиб, махсус имтиҳон тизимини ишлаб чиқади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов) 2019 йил 1 октябрга қадар “Миллий гоя тарғиботи технологиялари”, “Ғоялар тарихи ва методологияси” каби ихтисосликлар бўйича докторантура ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов) 2020 йил 1 декабрга қадар халқаро тажрибаларга таянган ҳолда, дарсликларни яратиш ва нашр қилиш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиб, тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
10:17
Иккинчи олий таълим учун онлайн қабул бошланди
20:12 / 27.06.2026
Ўзбекистоннинг 24 та олий таълим муассасаси топ-1000 талик рўйхатга киритилди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
10:13 / 13.06.2026