Ўзбекистон | 11:28 / 20.09.2019
12063
1 дақиқада ўқилади

Олти ой ичида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2 млрд доллардан ошди

Фото: Morteza Nikoubazl / Zuma / TASS

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2019 йилнинг олти ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Ўтган йилнинг шу даврида ўзбекистонликлар ватанга 1,8 миллиард доллар юборган. Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон ҳали ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги поғоналардан Тожикистон, Қирғизистон ва Арманистон жой олган.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон фуқароларининг ватанга расмий пул ўтказмалари ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этган. Бунинг катта қисми - 4 миллиард доллардан кўпроғи - Россиядан келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид