Жаҳон | 11:38 / 20.09.2019
25231
2 дақиқада ўқилади

Путин малакали муҳожирларга Россия фуқаролигини беришни соддалаштириш тўғрисида фармон имзолади

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон қилинди.

Гап Россия фуқаролигини олиш учун юқори малакали чет эллик мутахассисга талаб қилинадиган иш стажининг уч йилдан бир йилгача қисқартирилиши ҳақида кетмоқда.

Июнь ойининг охирида Россия Федерацияси Давлат думаси Россияда яшаётган ва фуқаролигини олишни истаган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, шунингдек, малакали мутахассис сифатида соддалаштирилган тартибда фуқароликка эга бўлишни хоҳлаганларнинг ўз касби бўйича ишлаши лозимлигини белгиловчи муддатни уч йилдан бир йилгача қисқартириш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Владимир Путин фуқароларнинг айрим тоифалари учун вақтинча яшаш ҳуқуқи ва яшашга рухсатнома олишни соддалаштиришни назарда тутадиган федерал қонунни имзолади. У 2019 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид