Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийчилар Саудия Арабистонига зарбалар беришни тўхтатишларини эълон қилишди
Яман шимолида ҳокимиятни эгаллаб олган ҳусийчилар Саудия Арабистонига дронлардан зарбалар беришни тўхтатишади ва Ар-Риёддан ҳам шундай қадамни кутиб қолишади. Бу ҳақда ҳусийчилар вакили Маҳди ал-Машат “Ал-Масира” телеканали эфирида айтиб ўтди.
“Биз Саудия Арабистони ҳудудига дронлар ва бошқа қуроллардан зарба беришни тўхтатамиз ҳамда Саудия Арабистонидан ҳам Яман ҳудудига ҳар қандай турдаги ҳужумни тўхтатиши бўйича худди шундай баёнотни кутиб қоламиз”, деб айтган ал-Машат. У ҳусийчилар Саудия Арабистони ушбу ташаббусга муносабат билдирмаса, жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини айтган.
Яманлик ҳусийчилар қўшни давлатга қарши ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ушбу баёнотни Саудия Арабистони нефть объектларига ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олгандан бир ҳафта ўтиб беришди.
Аввалроқ Саудия Арабистони нефть объектларига ҳужумлардан кейин Яманда ҳусийларга қарши ҳарбий амалиёт бошлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026