Ўзбекистон Миллий архиви тузилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Қуйидагилар тузилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви негизида Ўзбекистон Миллий архиви;
Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви негизида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви;
Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви негизида Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви;
Тошкент шаҳар давлат архиви негизида Тошкент шаҳар марказий давлат архиви;
Агентлик ҳузурида муассаса шаклида Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази;
Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Архив ишини ривожлантириш жамғармаси.
Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Миллий архиви Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивининг, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архивининг, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви Тошкент шаҳар давлат архивининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Қуйидагилар архив иши ва иш юритиш соҳасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
архив иши ва иш юритиш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини босқичма-босқич рақамлаштириш ва суғурта нусхаларини яратиш;
архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ишларини фаоллаштириш орқали архив ахборотларидан фойдаланувчилар сонини кенгайтириш;
архив хизматларини босқичма-босқич Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини ташкил этиш;
архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда инфратузилмасини янада модернизация қилиш, архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги ходимларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий қилиш;
соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширишнинг илғор ва шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
Бундан олдин, президент ДХХга тарихий давр архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш бўйича топшириқ бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
13:40 / 19.06.2024
ИҲЕС Россияни совет архивларидан фойдаланишга рухсат бермагани учун қоралади
10:39 / 16.06.2024