2019 йил 1 сентябрь ҳолатига республикада жами фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 380,9 мингтага етди. Хизматлар соҳасига 249 мингдан зиёди корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг ўсиши 20,4 %га ошди.

Давстатқўм хабарига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 42,4 тага кўпайди. Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони уларнинг умумий сонининг учдан икки қисмини ташкил этади, бу 65,6 %ни ташкил этади. 

Таққослаш учун: кузатилган даврда саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг улуши 17,8 %, қурилишда - 9,3 %ни ташкил этди ва атиги 7,3 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келади. 

2019 йил 1 сентябрь ҳолатига, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар (37,3 %) юқори улушни эгаллайди. 

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларини кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг сони 9,6 %ни ташкил этди. 

Ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ва хизматлар соҳасидаги тегишли фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг уларнинг умумий сонидаги улуши 6,0 %га етди. 

Ахборот фаолияти билан шуғулланувчи ва алоқа хизматларини кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг улуши 3,1 %га тенг бўлди. 

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг улуши 3,0 %ни ташкил этди. 

2019 йил январь-август ойларида хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар сони (42,4 минг бирлик) ўтган йилга нисбатан 20,1 минг бирликка кўпайди. Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони (36,2 минг бирлик) 20,4 минг бирликка кўпайди. 

2019 йил январь-август ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 117 527,9 млрд. сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 23 651,5 млрд. сўмга ошди. Таққослама эквивалентда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 12,9 %ни ташкил этди. 

Энг юқори ўсиш суръатлари молиявий хизматлар (161,7 %), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (110,1 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (107,7 %), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларда (107,6 %) қайд этилди.