Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко: «Ҳеч кимдан қўрқмайман. Бу болакайлар Порошенкони гумдон қилишни хоҳлаганларнинг биринчиси эмас»
Украинанинг бешинчи президенти Пётр Порошенко бунга қадар уни жавобгарликка тортиш бўйича бир нечта уринишлар бўлгани, шу боис қамоқ жазосидан қўрқмаслигини айтди.
«Мен ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайман, сиёсий ҳамроҳларим ҳам ҳеч нарсадан қўрқишмайди. Мен узоқ йиллар мухолифатда бўлганман. Бу болакайлар эса (Украинанинг янги ҳукумати – таҳр.) Порошенкони гумдон қилишни хоҳлаган биринчи одамлар эмас», – деди собиқ президент Украинанинг «5» телеканалига берган интервьюсида.
Сиёсатчи ҳимояланиш учун кўплаб механизмларга эгалигини қайд этиб ўтган. Порошенконинг таъкидлашича, Украина суди унга қарши қарор чиқарган тақдирда бу энг аввало давлат ва ҳокимиятга берилган зарба бўлади.
Маълумот учун, 2014-2019 йилларда Украинани бошқарган Пётр Алексеевичга нисбатан бир нечта жиноий ишлар очилган. У давлатга хиёнат, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, солиқлардан бўйин товлаш, суд ҳокимиятини узурпация қилиш каби жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.
Бунга қадар украиналик 100 нафар депутат Порошенко иши бўйича сўроққа чақиртирилгани, унга тегишли банкда тинтув ўтказилгани ва унинг заводларидан бирига суд томонидан тақиқ қўйилгани ҳақида хабарлар бериб келинган эди.
Мавзуга оид
21:30 / 09.07.2026
Украина Азов денгизида Россиянинг 20 дан ортиқ кемасига зарба берди. Бу ҳақда нималар маълум?
20:36 / 09.07.2026
Путин Украина билан вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр - ОАВ
18:02 / 09.07.2026
“Ўғлимни излаб Москвага бордим” – ургутлик отанинг изтиробда ўтган кунлари
11:25 / 09.07.2026