Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда навбатдаги “С5+1” учрашуви бўлиб ўтди
Фото: AP Photo/Craig Ruttle
Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби иштирокида "С5+1" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШ давлат котиби Майк Помпео, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Мухтор Тлеуберди, Чингиз Айдарбеков, Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистоннинг АҚШдаги элчиси Мурод Ўразов иштирок этган.
Учрашувда савдо-инвестиция алоқаларини кенгайтириш имконияти муҳокама қилинган.
“Томонлар савдо-инвестиция алоқаларини кенгайтириш имконияти ҳамда Марказий Осиёдаги интеграция жараёнлари ва чақириқларга жавоб бериш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди”, дейилган хабарда.
Учрашувда “С5+1” майдони Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликни ошириш ва АҚШ маблағларини минтақанинг транзит инфратузилмаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга жалб қилишнинг самарали воситасига айланаётгани қайд этиб ўтилган.
Ўз навбатида АҚШ давлат котиби Марказий Осиё давлатлари жанговар ҳаракатлар ҳудудларидан ўз фуқароларини қайтариш бўйича ўрнак ҳисобланишини таъкидлаб ўтган. Помпео минтақада барқарорлик ва барқарор ўсишни ўрнатишнинг омилларидан бири сифатида Марказий Осиёнинг Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаши зарурлигига эътибор қаратган.
“С5+1” формати ўзидан Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигининг кўп томонлама механизмини акс эттиради.
Мавзуга оид
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026