22-25 сентябрь кунлари Энергетика вазирлиги томонидан ўзбек ва хорижий ОАВ вакиллари, соҳа мутасаддилари иштирокида Қорақалпоғистон республикаси, Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари бўйлаб пресс-тур уюштирилди. Бу жараёнда Kun.uz вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар. Эътиборингизга мухбирларимиз томонидан тадбирнинг илк кунида жамлаб сараланган суратларни ҳавола этамиз.



Самолёт, автобус, йўлтанламас автомобиллар. Бу бепоён ҳудудда ҳар бирининг ўрни бор.


Мўйноқ: яшашнинг ўзи инсон матонатидан дарак бўлган маскан. Лекин ҳаммаси янгитдан бошланмоқда.



Орол алвидо айтган нуқта: кемалар қабристони. Бугунги кунда музейга айлантирилган ва ҳар бир сайёҳ ўтган асрдан туғилиб, ўзи ҳақида бонг урган, бу асрда оқибатлари билан ҳаммани ўйга толдираётган муаммо қаршисида мунгга чўмади.


Йўллар ва саксовуллар. Йўллар ва саксовуллар... Шамол ҳар қадамда сизга ҳамроҳ бўлади.


Меҳмонлар шарафига тўкин дастурхон. Ошпазлар Самарқанддан келиб ишлашади. 15 кун иш, 15 кун дам олиш. Дам олишнинг 2-4 куни йўлда ўтади.



























