Жамият | 17:53 / 23.09.2019
16546
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ucell ҳамда IT Park ҳамкорлигида 600 млн сўмлик танлов

Ucell ҳамда Ўзбекистондаги биринчи IT Park ҳамкорликда дастурчилар учун нуфузли янги танлов – «Ucell mobile challenge 2019»ни эълон қилишди. Унда тегишли малакаларга эга бўлган ҳар бир киши ўз кучини синаб кўриши ва пул ютуқларини ютиб олиш имконини қўлга киритиши мумкин!

«Ucell mobile challenge 2019» жами учта йўналишда ўтказилади:

1. Савдо иловалари (кафе ва ресторанлар, савдо вакиллари учун тизим, савдо майдончаси);

2. Мамлакат аҳолиси ва меҳмонларига фойдали иловалар (туризм, такси);

3. FinTech соҳаси иловалари (скоринг тизими, пул маблағлари мониторинги ва ҳисобини юритиш ҳамда молияни бошқариш платформаси, необанк, смартфон орқали тўлов).

Шунингдек, бўлажак иштирокчилар ўз иловаларининг қуйидаги талабларга жавоб беришини ҳам ҳисобга олишлари лозим: илова абонентнинг уяли телефон рақамига боғланадиган, монетизация усулига эга бўлиши, битта ёки ундан ортиқ бизнес-вазифани ҳал этиши, бошқа тизимлар билан осон интеграция қилиниши, тезда жорий этила олиши, ишга тушириш ва эгалик қилиш учун оқилона нархли, ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан хавфсиз, интуитив тушунарли интерфейсли бўлиши. Танловда якка ҳолда ҳам, жамоа бўлиб ҳам қатнашиш мумкин.

Танлов ғолиблари 2019 йил 25 ноябрь куни, 2019 йил 19 октябрдан то 10 ноябргача бўлиб ўтадиган 23 кунлик хакатондан сўнг аниқланади.

Унда қуйидаги совринлар ўйналади:

  • биринчи ўрин – 300 млн сўм;
  • иккинчи ўрин – 200 млн сўм;
  • учинчи ўрин – 100 млн сўм.

Барча хоҳловчилар шошилишлари даркор, чунки аризалар қабул қилишнинг сўнгги муддати – 2019 йил 13 октябрь! «Ucell mobile challenge 2019» танловида иштирок этинг ва йирик пул ютуғини қўлга киритинг!

* Aризаларни қуйидаги манзилларда жўнатиш мумкин: it-park.uz/ru/ucell (рус) ёки it-park.uz/uz/ucell-ariza (ўзб).

** Танлов доирасида тақдим этилган ва совринли ўринлардан исталган бирини эгаллаган маҳсулот мулк сифатида Ucell компанияси ҳисобига ўтказилади.

Лойиҳа ҳамкорлари:

1. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи;

2. Smile Mobile контент-провайдери.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид