Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Озарбойжон медали билан тақдирланди
Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди ва унга «Озарбойжон Республикаси дипломатик хизмати органларининг 100 йиллиги (1919-2019)» юбилей медалини топширди.
Элчи Гусейн Гулиев Ўзбекистон раҳбариятига Озарбойжон билан дўстона ва қардош муносабатлар, Озарбойжоннинг арман-озарбойжон Тоғли Қорабоғ можаросини халқаро ҳуқуқ ва тарихий адолат асосида ҳал қилиш борасидаги позициясини барча ареналарда аниқ қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Элчи ҳозирги босқичда ушбу муносабатлар мамлакатлар халқлари ва давлат раҳбарларининг ўзаро ишончи ҳамда қўллаб-қувватлашига асослангани ва стратегик шериклик муносабатлари сифатида баҳоланаётганини таъкидлади.
Абдулазиз Комилов Озарбойжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятини қутлар экан, ушбу мукофот учун Озарбойжон Республикаси ҳукуматига яна бир бор миннатдорлик билдирди.
Учрашув давомида А. Комилов сўнгги йилларда Ўзбекистон-Озарбойжон муносабатлари барча соҳаларда сезиларли даражада ривожланиб бораётгани, иқтисодий соҳада кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш бошланганини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
22:08 / 18.05.2026