Жаҳон | 18:18 / 24.09.2019
20551
1 дақиқада ўқилади

КХШТ Афғонистондаги "Толибон" ва ИШИД жангарилари сонини маълум қилди

Фото: AP Photo/Rahmat Gul, архив

Ҳозирда Афғонистонда "Толибон" ва ИШИДнинг 15 мингга яқин жангарилари бўлиб, улар Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига таҳдид уйғотмоқда. Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бирлашган штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров маълум қилди.

"КХШТга Афғонистон шимолидаги "Толибон" гуруҳлари хавф солмоқда. Уларнинг умумий сони 11 минг кишига яқин. Афғонистонда ИШИД фаоллиги кучайиши кузатилмоқда. Ундаги жангарилар сони 4 мингга яқин", - деди Сидиров.

Унинг сўзларига кўра, террорчилар ҳозирда Афғонистон ҳудудининг 40 фоизга яқинини назорат қилиб турибди. Жангарилар назорати остидаги ҳудудларда қурол ва гиёҳванд модддалар савдоси авж олмоқда.

КХШТнинг маълумотига кўра, жиноий гуруҳлар ихтиёрида 100 мингга яқин ўқотар қурол бор. Бундан ташқари, 2018 йилда Афғонистондаги кўкнори далалари майдони 263 минг гектарни ташкил этган.

Мавзуга оид